Рамазон ойи қачондан бошланиши айтилди. Қозоғистонда!
Олам
−
11 Ноябрь 64401 1 дақиқа
2026 йил Қозоғистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади. Қозоғистон Мусулмонлари бошқармаси диний байрамлар тақвимини эълон қилди.
Ушбу тақвимда Рамазон ойига, шунингдек, бошқа диний саналарга оид муҳим маълумотлар кўрсатилган.
2026 йил учун диний тақвим қуйидагича:
- Рамазон – 19 февраль;
- Қадр кечаси – 16–17 март;
- Рамазон ҳайити – 20 март;
- Қурбон ҳайити – 27–29 май.
Бошқарманинг таъкидлашича, саналар янги ой кўринишига қараб ўзгариши мумкин. Халқаро астрономик марказлар маълумотларига асосланиб белгиланган бўлса ҳам, янги ой чиқиши сабабли баъзан саналар бир кун олдинга ёки орқага силжиши эҳтимоли мавжуд.
Маълумот учун, Рамазон – бу руҳий покланиш, рўза, ибодат ва хайр-эҳсон ойидир. Бу даврда мусулмонлар маънавий ҳаётга эътибор қаратиб, яхшилик қилишга, ўз амалларини англашга интилади. Ойнинг давомийлиги ой тақвимига кўра, 29–30 кунни ташкил этади ва у Рамазон ҳайити билан якунланади. 2026 йилда Рамазон ҳайити 20 март санасига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келганди.
Live
Барчаси