Раисийнинг беваси Ғарб ОАВларини мамлакатни обрўсизлантиришда айблади
Олам
−
23 Август
5237Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисийнинг беваси Жамила Аламолхода Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан тасвирланган Эрон қиёфасидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда у “Russia Today” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Бу турмуш ўртоғининг фожиали ҳалок бўлганидан кейин Аламолходанинг ОАВга қилган биринчи мурожаати ва илк эксклюзив интервьюси бўлди. У Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан тасвирланган Эрон қиёфасидан норозилигини билдирди ва улар мамлакатнинг даҳшатли, қўрқинчли қиёфасини яратишини даъво қилди. Унинг сўзларига кўра, бу эронликларни ҳокимиятга қарши қўйиш учун қилинмоқда.
“Америкаликлар ҳаммани ўз қоидаларига кўра стандартлаштиришни ва уларни ушбу доираларга жойлаштиришни хоҳлашади. Улар буни қабул қилмаганларни, жумладан биз эронликларни ҳам қувғун қиладилар”, деган Аламолхода.
Маълумот учун, жорий йилнинг 19 май куни Озарбайжондан Эронга вертолётда қайтаётган Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Табриз имоми Муҳаммад Али Але Ҳошем ва экипаж аъзолари вафот этди.
Гап шундаки, Раисий шу куни эрталаб Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бирга икки давлат томонидан Аракс дарёсида қурилган учинчи тўғоннинг очилиш маросимида қатнашган. Маросимда қатнашиб, ортга қайтаётганда Иброҳим Раисий бўлган вертолёт “қийин қўнишни” амалга ошириши оқибатида ҳалокатга учраган.
Раисийнинг ўлимидан сўнг Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчи собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди. Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 июль куни Пезешкиёнга президентликнинг расмий мандатини топширди.
LiveБарчаси