Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди (видео)
Жамият
−
22 Май
17270Бугун, 22 май куни Теҳрон конференция марказида вертолёт ҳалокатида вафот этган Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён хотирасига видолашув маросими бўлиб ўтди. Тадбир маҳаллий телевидениеда трансляция қилинди.
Маросимда Эрон муваққат президенти Муҳаммад Мухбир ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Кани иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда уларга ҳамроҳлик қилган делегация видолашув маросимида қатнашди.
Маросимда 10 та давлатнинг Президент ва Бош вазирлари, 20 та давлатнинг вазирлари иштирок этди. Яна 20 га яқин давлат парламент спикери ёки махсус вакиллар даражасида расмийлар маросимда қатнашди.
Булар Озарбайжон Бош вазири Али Асадов ва Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Тунис Президенти Кайс Саид ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ироқ Бош вазири Муҳаммад Суданий, Покистон Президенти Асаф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф, Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ва вице-президенти Жавдат Йилмаз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Ҳиндистон Президенти маслаҳатчиси Ягдип Жанкар, Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин, Жазоир парламенти спикери Иброҳим Бугали, "Толибон" муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари Абдулғани Барадар ва ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаги, Шри-Ланка Ташқи ишлар вазири Али Сабри, Қозоғистон Парламент Ассамблеяси спикери Ерлан Кошанов ва Ливан парламенти спикери Набиҳ Барилардир.
Эрон Президент маъмурияти дафн маросимида иштирок этган давлат ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда расмийларига миннатдорлик мактубини йўллади.
Маълумот учун, президент Раисийнинг тобути Эроннинг муқаддас шиа мусулмонлари шаҳри Машҳадга етказилади, Абдуллоҳиённинг жасади эса Теҳронда қолади. Дафн маросими 23 май куни расмийлар иштирокидаги хайрлашув маросимидан сўнг бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 май куни вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абуллоҳиён ва президент делегациясининг бошқа аъзолари учун Теҳронда жаноза намози ўқилганди. Маросимга Эроннинг диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий бошчилик қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь