Рафаҳ чегара пункти сулҳ туфайли ёпилди
Олам
−
25 Ноябрь 2023
5363Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ туфайли Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали чиқиш Ғазо секторидаги барча чет эл фуқаролари учун ёпилди. Пункт гуманитар пауза тугаганидан сўнг қайта очилади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Ғазо секторидан Россияга эвакуация қилиниш учун рўйхатдан ўтганларнинг аксарияти ҳозирда ҳудуддан олиб чиқиб кетилган. Шу билан бирга, электр таъминоти ва алоқанинг узиб қўйилганлиги сабабли техник жиҳатдан ўзларини эълон қила олмаган яна ўнлаб фуқаролар билан алоқа ўрнатилди. Дипломатларимиз ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уларни эвакуация қилиш устида ишламоқда”, дейди Захарова.
Расмий вакилнинг қўшимча қилишича, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳ туфайли Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо секторидан чет эл фуқароларини олиб чиқиб кетиш вақтинча ёпилган.
“Ҳамма керакли ёрдамни олади, ҳеч ким ёрдамсиз қолмайди. Эвакуация ишлари давом этмоқда. Пункт гуманитар пауза тугаганидан сўнг қайта очилади”, деган ТИВ расмий вакили.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси бир неча соатлик муҳокамалардан сўнг, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 4 кунлик сулҳга келишилганди. Унга кўра, 50 нафар гаровдаги шахс эвазига Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик озодликка чиқарилиши, 4 кун давомида ҳар икки томон ҳам ўт очишни тўхтатиши белгиланганди. Кеча, 24 ноябрь куни келишув кучга киргани хабар қилинди. Сулҳ доирасида ҲАМАС 13 нафар исроилликни, жумладан тўрт болани озод қилди. Бунинг эвазига Исроил 39 нафар фаластинликни (24 аёл ва 15 ўсмир) қамоқдан озод қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС келишув шартларига киритилмаган бўлсада 12 нафар Таиланд фуқаросини қўйиб юборди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь