“Радар”лар топадиган пул нимага сарфланиши белгиланди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Бу ҳужжат билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ундирилган жарима суммаси янги тартибда тақсимланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник тизимлари жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб:

30 фоизи – бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига, мазкур маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантиришга, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга мақсадли йўналтирилади;

50 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг бюджетига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

5 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ДЙҲХХ моддий техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасига йўналтирилади.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган инвесторлар томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник тизимлари жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатигача:

30 фоизи – бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига, мазкур маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантиришга, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга мақсадли йўналтирилади;

25 фоизи – давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган инвесторларнинг ҳисобварағига;

20 фоизи – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ДЙҲХХ моддий техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш  жамғармасига;

5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонасига йўналтирилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ДЙҲХХ моддий техника базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилган маблағлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Маъмурий амалиёт бўлими ходимларини рағбатлантириш, мукофотлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга мақсадли сарфланади.


Мақола муаллифи

Теглар

радар Йўл ҳаракати хавфсизлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг