Имомали Раҳмон ҳам Хитойга боради

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 11–14 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга боради. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф Хитой раиси Си Цзиньпин таклифига биноан амалга оширилади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Пекинда олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувларда сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, энергетика, “яшил иқтисодиёт” ва рақамли технологиялар йўналишларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашиш кутилмоқда.

Музокараларда минтақавий вазият, янги таҳдид ва хатарларга қарши курашиш ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш мавзулари ҳам кўриб чиқилади.

Ташриф якунида икки давлат ўртасида янги икки томонлама ҳужжатлар пакети имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 13–15 май кунлари Хитойга давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берилганди. Бу унинг 2017 йилдан бери Хитойга амалга ошираётган илк ташрифи бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг