Рэпер 50 Cent уэльслик қизлар жамоасига ҳомийлик қилди

Спорт

image

Америкалик машҳур рэпер ва актёр 50 Cent Кардифф шаҳрининг 14 ёшгача бўлган қизлар футбол жамоасига ёрдам берди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Унга кўра, энди “Румней” жамоаси формасида 50 Cent тахаллуси ҳамда “G-Unit” логотипи бўлади.

Жамоа мураббийи Ричи Брауннинг сўзларига кўра, 50 Cent билан яқинда гастроль сафарида ишлаган спортчилардан бирининг отаси ундан жамоага ёрдам беришни сўраган.

“Аввалига у бизнинг меҳмондаги формамиз учун пул тўлади. Биз эса бироз кўпроқ сўрадик ва у машғулот либосларини ҳам сотиб олишга ҳомийлик қилди”, дейди Браун.


Мақола муаллифи

Теглар

Уэльс рэпер Кардифф Румней

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made