“Qanot Sharq” авиакомпанияси илк самолётини қабул қилиб олди
Жамият
−
26 Апрель 2021
8735Бугун, 26 апрель куни “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини қабул қилиб олди. Лайнерни кутиб олиш маросимида Бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.
Вазирлик маълумотига кўра, авиакомпания 20 кундан кейин яна бир A320 ни қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. Йил охирига қадар авиаташувчи қўшимча равишда яна иккита катта сиғимга эга Airbus A320га эга бўлиши лозим. Компания яқин вақтларда ўз авиапаркини учта A320 ва учта A330 самолётлари билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Авиакомпания ҳам халқаро, ҳам ички қатновларни амалга оширади.
Аввалроқ, Американинг Air Lease Corporation компанияси истеъмолда бўлган иккита A320−200 самолётини Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авикомпаниясига узоқ муддатга ижарага бераётганини эълон қилган эди.
LiveБарчаси