Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320 самолётини ижарага олди

Жамият

image

“Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси АҚШнинг “Air Lease Corporation” ташкилотидан узоқ муддатли лизинг асосида Airbus A320−200 русумли 2 та самолётни ижарага олди. Бу ҳақда “Air Lease Corporation” хабар берди.

“Ушбу иккита A320-200 самолётлари март ойида етказиб берилиши режалаштирилган. Бу бизнинг йўловчиларимиз учун энг юқори даражадаги хавфсизлик ва фаровонликни таъминлайдиган “Qanot Sharq” паркидаги дастлабки иккита самолёт бўлади”, дея хусусий авиакомпания эгаси Носир Aбдуғофаровнинг сўзларини келтирмоқда самолётларни ижарага берган Air Lease Corporation компанияси.

2020 йилнинг октябрь ойида “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Qanot Sharq” МЧЖ хусусий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди.

“Qanot Sharq” – Ўзбекистонда ташкил этилган илк хусусий авиакомпания. У Ўзбекистоннинг бир нечта минтақавий аэропортларидан Истанбул, Анақара, Дубай, Жидда, Мадина, Москва, Санкт-Петербург, Олма-ота йўналишида парвозларни амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Airbus A320 Qanot Sharq

Баҳолаганлар

602

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг