QALAMPIR.UZ'да яна бир хушхабар! Telegram саҳифамиз “verified” нишонини олди

Жамият 3790
image

QALAMPIR.UZ жамоаси хушхабар етказишда давом этади. Сайтимизнинг Telegram мессенжеридаги расмий канали тасдиқланганлик белгисини (verified) олди.

Telegram’даги расмий каналимиз 2015 йилнинг сентябрь ойи очилган. Бугунгача каналимизга 182 мингдан ортиқ одам обуна бўлган. 

Ҳозиргача QALAMPIR.UZ каналига 60 мингдан ортиқ мақола ва медиаконтент жойлаштирилган. Telegram’даги саҳифамизда эълон қилинаётган янгиликлар ҳафтасига 4,3 млн марта кўрилади.

QALAMPIR.UZ саҳифасига ҳар куни ўртача 1 000 киши обуна бўлади. Жами кузатувчиларнинг 100 мингга яқини QALAMPIR.UZ каналига жойлаб борилаётган янгиликлардан доимий равишда хабардор бўлиб бориш учун “билдиришнома” функциясини ёқиб қўйган.

Сиз ҳам ҳозироқ QALAMPIR.UZ'нинг Telegram каналига аъзо бўлинг!

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ'нинг YouTube канали “кумуш белги” олгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×