Путиннинг ёрдамчиси Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
02 Май
10439Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форумида рус делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув аввалида Максим Орешкин Ўзбекистон раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган ҳамда форумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклаган.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Товар айирбошлаш барқарор суръат билан ўсаётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқларда муҳим лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган.
Жорий йил 22-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси якунлари юксак баҳоланган.
Юқори технологиялар, таълим, спорт, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосари Татьяна Молчанни қабул қилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15