Путиннинг одами Россияда АҚШни ҳам йўқ қила оладиган қурол борлигини айтди

Олам

image

Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев Вашингтонни Москванинг ядровий қудратини паст баҳолаганликда айблаб, Россияда ҳар қандай душманни, шу жумладан АҚШни ҳам йўқ қилиш учун қурол борлигидан огоҳлантирди.

“Ўз пропагандаси тузоғига тушган америкалик сиёсатчилар, Россия билан тўғридан-тўғри тўқнаш келган тақдирда, Қўшма Штатлар профилактик ракета зарбасини амалга ошириши, бундан кейин Россия жавоб қайтара олмаслигига ишонишади. Бироқ бу яхши ўйланмаган ўта хавфли аҳмоқликдан бошқа нарса эмас”, деган Патрушев.

Унинг айтишича, Россия сабрли ва ўзининг ҳарбий устунлиги билан ҳеч кимни қўрқитмайди. Бироқ у ўз мавжудлигига таҳдид туғилганда ҳар қандай рақибни, жумладан, АҚШни ҳам йўқ қилишга қодир замонавий ноёб қуролларга эга. 

Таъкидлаш жоизки, Россия ўтган йилнинг февраль ойида Украинага бостириб кирганининг сабабларидан бири сифатида ҳам Киевнинг АҚШ бошчилигидаги НАТО мудофааси билан яқинлашуви айтилди. Ўшандан бери Москва Ғарбни очиқ далиллар келтирмасдан, унга қарши ядровий таҳдид қилишда айблаб келади ва агар Россия давлатининг мавжудлиги хавф остида бўлса, ўта оғир шароитларда ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Президент Владимир Путин Россия ўзининг яқин иттифоқчиси, Украина ва Россия билан чегарадош Беларусда тактик ядро ракеталарини жойлаштиришини эълон қилиб, Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатгани ва Ғарб билан қарама-қаршиликни кучайтиргани учун НАТОга огоҳлантириш юборган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қурол Путин ядро Путиннинг одами Патрушев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг