Путиннинг одами Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
11 Февраль 14170 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 февраль куни Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Максим Орешкин давлат раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
“Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси ва электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш, сунъий интеллект, маданий алмашинув ва спорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилганди.
Live
Барчаси