Мирзиёев Россия Мудофаа вазири билан учрашди
Жамият
−
14:40
1844Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 январь куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Россия Мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини Россия Президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Қабул қилинган дастурий ва режа ҳужжатларига мувофиқ икки мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланганди.
LiveБарчаси