Путин Қирғизистон фуқаролари учун “миграция амнистияси”ни ўтказишга қарор қилди
Олам
−
23 Март 2019
8583Россия Президенти Владимир Путиннинг Бишкекка ташрифи арафасида Россия томони Қирғизистон фуқаролари учун “миграция амнистияси”ни ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда UzA Россия элчихонаси тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.
“Миграция амнистияси” миграция қонунларини бузган ҳолда Россияда бўлган қирғизистонликларнинг 2019 йил 22 апрелига қадар бирор бир тўсиқларсиз Россиядан чиқиб кетиши ва мамлакат ҳудудларига яна (ҳар қандай муддатда) қайтиб киришларига имконият беради. Бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Бу ҳақдаги маълумотни 21 март куни қирғиз томонига ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди. Қирғизистон элчихонаси қирғизистонликларни мазкур “амнистиядан” фойдаланиб қолишга чақирди.
Қирғизистон давлат миграция хизматининг хабар қилишича, бугунги кунда Қирғизистоннинг 710 мингдан ортиқ фуқароси меҳнат миграциясида юрибди. Шундан 640 мингдан ортиғи Россия Федерацияси ҳудудида фаолият юритмоқда.
Маълумот учун, Россия Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи 2019 йилнинг 28 март кунига белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь