Путин Захарованинг пости учун Вучичдан кечирим сўради

Олам

image

Сербия Президенти Александр Вучич Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ижтимоий тармоқдаги пости учун кечирим сўраганини маълум қилди. Серблар раҳбарининг сўзларига кўра, РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам узр сўраган. Бу ҳақда Вучич RTS телеканалига маълум қилди.

“Путин ва Сергей Лавров ҳеч қачон мени олдимда кечирим сўрамаган. Бу воқеа сабаб иккаласи ҳам шундай қилди.Аҳамиятлиси, мен ўзим буни эслатмагандим (Захарованинг постини)”, деган Вучич.

Сербия Президенти бу ҳақда Путин билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг маълум қилди. Вучич Захарованинг пости у учу арзимас эканлигини, чунки Сербияда баъзи дипломатлар Россия ҳақида “сафсаталар айтишини”, аммо кечирим сўрамаслигини қўшимча қилди.

Вучичнинг сўзларига кўра, Россиянинг биргина постга муносабати мамлакат Сербияни қанчалик ҳурмат қилишини кўрсатган.

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Путин кечирим сўраганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Вучич Вашингтонга борди. Сербия Президенти у ерда Косово билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича АҚШ билан келишув имзолади. Захарова Facebook саҳифасида бу учрашувга изоҳ қолдириб, Вучич Оқ уйда тергов вақтидагидек ўтирганига имо қилди. Вучич Захарованинг постини уятсиз ва ибтидоий деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Сербия

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг