Путин яна бир Марказий Осиё раҳбарини Ғалаба парадига таклиф қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни Москвада ўтказилиши режалаштирилган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 8 май куни “Нейтральный Туркманистан” газетаси хабар берди.

Айтилишича, Путин ва Бердимуҳамедов телефон мулоқотида бир-бирини яқинлашиб келаётган Ғалаба куни билан табриклаган, шунингдек, икки мамлакат халқларига фаровонлик тилаган. 

Манбага кўра, Туркманистон раҳбари Путинга таклиф учун миннатдорлик билдирган. Аммо Бердумуҳамедов таклифни қабул қиладими ёки йўқ, бунга аниқлик киритилмаган. 

Туркманистон раҳбари Иккинчи жаҳон уруши ва фашизм устидан қозонилган ғалаба умумий тарихий хотирада алоҳида ўрин тутишини айтган. Россияда бўлгани каби Туркманистонда ҳам ўша оғир йилларда Ватан ҳимоясида бўлган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилганлар хотираси муқаддас эҳтиром билан эъзозланиши таъкидланган.

Путин ва Бердимуҳамедов мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бошқа бир қатор масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ғалаба куни муносабати билан Москвада ўтказиладиган тантаналарда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ягона хорижий давлат раҳбари сифатида қатнашиши маълум қилинган эди. Олдинроқ Путин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни ҳам парадга таклиф қилган, бироқ Тожикистон Президенти матбуот хизмати Имомали Раҳмон 9 майни Душанбеда ўтказишни режалаштираётганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Путин Бердимуҳамедов Ғалаба паради

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг