Путин Ғалаба парадига Марказий Осиёдан яна бир давлат Президентини таклиф қилди

World

image

Россия Президенти Владимир Путин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни шу йилнинг 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадга таклиф қилди. Бир қатор ОАВларда Раҳмоннинг Москвадаги парадга бориши ҳақида хабарлар тарқалди. Тожикистон Президенти матбуот хизмати Москвага сафар ҳақида аниқ қарор қабул қилинмаганини, Имомали Раҳмон 9 майни Душанбеда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Россия Президенти Владимир Путин ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилган. Давлат раҳбарлари Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан бир-бирини ўзаро табриклаган.

Суҳбат чоғида президентлар ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича Тожикистон-Россия стратегик шериклик муносабатлари ривожланишидаги ижобий динамикани қайд этган. Путин ва Раҳмон халқаро ҳамда минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, тожик-афғон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ғалаба куни муносабати билан Москвада ўтказиладиган тантаналарда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ягона хорижий давлат раҳбари сифатида қатнашиши маълум қилинган эди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends