Путин ва Си Цзиньпин видеоалоқа орқали суҳбатлашади
Олам
−
25 Июнь 2021
4687Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 28 июнь куни видеоалоқа орқали суҳбат ўтказади. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, суҳбат Россия ва Хитой ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.
Хабарга кўра, давлат раҳбарлари ўзаро табриклар алмашади ҳамда Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини баҳолайди.
Шунингдек, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 май куни Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин видеоалоқа орқали ХХРда янги атом энергия блоклари қурилишини бошлаб берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь