Путин ва Си Цзиньпин янги атом объекти қурилишига старт берди
Жамият
−
19 Май 2021
7033Бугун, 19 май куни Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин видеоалоқа орқали ХХРда янги атом энергия блоклари қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Икки давлат раҳбарлари Тяньвань ва "Сюйдапу" АЭСларида Россия дизайни асосида тўртта янги энергия тизимлари қурилишига старт берган.
Расмий Москва ва Пекин ядро саноатида узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Россия ва Хитой ҳамкорликда Тяньвань АЭСнинг тўртта энергия блоки ва тезкор нейтронлар билан ишловчи кўргазмали CEFR ядровий реакторни қурган. Ҳозир эса икки давлат
Тяньвань АЭС Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорликнинг энг йирик объекти ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи блоклар 2007 йилда, учинчиси 2017 йилда, тўртинчиси 2020 йилда ишга туширилди. Тезкор нейтронлар билан ишловчи CFR-600 энергияблоки устида иш олиб боряпти.
Тяньвань АЭС – Россия ва Хитой иқтисодий ҳамкорлигининг маҳсули. Станциянинг ВВЭР-1000 реактори билан жиҳозланган биринчи ва иккинчи блоклари 2007 йилда, учинчи блоки 2017 йилда, тўртинчиси 2020 йилда ишга туширилган. Ҳозир томонлар яна иккита блок қурилишига тайёрланмоқда. Бунда Россия станциянинг “ядровий ороли”ни лойиҳалаштириш ва муҳим ускуналарни етказиб бериш билан шуғулланади.