Путин ва Меркель ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқариш ҳақида гаплашди 

Олам 2114
image

Россия Президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель телефон орқали ўзаро мулоқот жараёнида коронавирус инфекциясига қарши вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришнинг истиқболлари тўғрисида гаплашди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган. 

“Вакциналарни биргаликда ишлаб чиқариш истиқболларига эътибор қаратилиб, коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди”, дейилган хабарда. 

Шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари ушбу мавзу бўйича Россия Федерацияси ва Германиянинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар ўртасида алоқаларни давом эттиришга қарор қилган.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Путин ва Меркель Украинадаги инқироз ва уни тартибга солиш масаласига ҳам тўхталиб ўтган. 

Шунингдек, Россия ва Германия раҳбарлари бир-бирларини Рождество ва Янги йил байрамлари билан табриклаган.

Аввалроқ, Ангела Меркель Германиянинг 16 федераль вилояти раҳбарлари билан онлайн конференция ўтказиб, коронавируснинг тарқалиши давом этаётгани сабабли локдаунни узайтириш тўғрисида келишиб олгани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×