Путин ва Лукашенконинг учрашуви қаерда ўтказилиши маълум бўлди 

Олам

−

image

Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг учрашуви жорий йил 22 февраль куни Сочида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган. 

Таъкидланишича, музокаралар чоғида Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама қилинади. 

Матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги йирик қўшма лойиҳаларга, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасидаги интеграция жараёнларини илгари суришга эътибор қаратилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг