Путин ва Лукашенконинг орасидан оламушук ўтдими?

Олам

image

Россия Владимир Путин Ғалаба парадидан сўнг Қозоғистон, Ўзбекистон, Молдова ва Тожикистон Президентлари билан "оёқда" мулоқот ўтказган. Беларусь Президенти Александр Лукашенко орқада қолиб, бир ўзи юрган. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.

Маълумки, Президентлар Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали маросимдан кейин Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйдилар. 

Боғга кираверишда Россия раҳбари Владимир Путин йўл давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида борган.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко орқада ҳаракатланган ва ҳеч ким билан мулоқот қилмади.

Гул қўйиш маросимидан сўнг Путин маълум вақт Молдова етакчиси Игорь Додон билан мулоқот қилган.

Парадда 13 хорижий давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий хизматчилари иштирок этган. 

Маълумот ўрнида, бунгача пандемия фонида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўртасида газ масаласида бир неча бор “гап отишлар” бўлиб ўтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг