Путин ва Эрдўған Остонада учрашади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 13 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остонада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиб, Украина ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади. Бу ҳақда РФ Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Ҳа, аниқлик киритилди, ҳақиқатан ҳам учрашувга тайёргарлик кўрилмоқда, лекин эртага эмас, индинга.

Албатта, тушунча бор, мавзу аниқ – бу  Украина ҳам, икки томонлама муносабатлар ҳам, улар ҳам жуда, жуда кўп қиррали ва умуман олганда, долзарб масалалар бўйича фикр алмашинилади”, дейди Песков журналистларга.

Аввалроқ Туркия Президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи эканини маълум қилганди. У икки давлат муносабатлари ҳақида батафсил гаплашиб олишни ният қилган.

Маълумот учун, Қозоғистон пойтахтида 12-14 октябрь кунлари МДҲ саммитлари, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, шунингдек, давлат раҳбарларининг “Россия – Марказий Осиё” форматидаги учрашуви бўлиб ўтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Владимир Путин

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг