Эрдўған Путин билан учрашмоқчи
Олам
−
07 Октябрь 2022
4271Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан икки давлат муносабатларини муҳокама қилиш учун яқин кунларда учрашишни хоҳлаяпти.
“Мен уни табрикламоқчи эдим (Путин – таҳр.) ва у эса ҳозирги жараёндаги воситачилигимиз учун миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, 3-4 кун ичида муносабатларимиз ҳақида батафсил учрашув ўтказсак яхши бўларди. Агар жаноб Путин Осиё музокараларига кела олса, биз икки томонлама музокаралар олиб боришимиз мумкин, шунингдек, Россия ва Украина бўйича музокаралар олиб боришимиз мумкин. Бизда келишувлар бор. Биз телефон орқали ҳам, Осиёда ҳам мулоқот қиламиз”, дейди Эрдўған Жума намозидан кейин журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни Эрдўған Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот чоғида томонлар Украинадаги сўнгги воқеалар ҳақида фикр алмашгани айтилди.
Маълумот учун, Эрдўған ва Путин охирги марта Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари саммити доирасида учрашганди.
LiveБарчаси