Путин украиналикларни масхара қиляпти – Блинкен
Олам
−
02 Декабрь 2022
8210Украинанинг эҳтиёжлари Россиянинг ҳаракатларига қараб фарқ қилади. Россия Президенти Владимир Путин украиналикларни Европада ўн йиллар давомида кузатилмаган тарзда масхара қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сўз очди.
“Путин жанг майдонида қила олмайдиган ишни у бутун мамлакат бўйлаб тинч аҳолига қиляпти, уларни иссиқлик, электр, сувдан маҳрум қилишга, музлатиб қўйишга, Европада бир неча ўн йиллар давомида кузатилмаган тарзда масхара қилишга уринмоқда. Бу нафақат Украина шарқи ва жанубидаги фронт чизиғи, балки том маънода мамлакатнинг барча ҳудудларида содир бўлмоқда”, дейди у “NBC News” телеканалида.
Блинкеннинг фикрича, АҚШ икки нарсага эътибор қаратган.
“Биринчидан, биз Украинага таъмирлаш, алмаштириш, энергия ва электр инфратузилмасини янада мустаҳкамроқ қилиш учун қўлимиздан келганича ёрдам беришимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак”, дейди Блинкен.
Аммо шу билан бирга АҚШ украиналиклар бу инфратузилмани ҳимоя қила олишига ишончи комил бўлиши керак.
“Шунинг учун биз Россиянинг ушбу тажовузи давомида йўлнинг ҳар бир бекатида Украина ўзини-ўзи мудофаа қилиш, Россия тажовузини тўхтатиб туриш, қаршилик кўрсатиш учун зарур бўлган ҳарбий техника ва қуролларга эга бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга, Украинанинг эҳтиёжлари Россия ҳаракатларининг хусусиятига қараб ўзгарди”, дейди Давлат котиби.
LiveБарчаси