Путин Украинага босқин бўйича таклифларни тинглади
Олам
−
17 декабр 2022 15333 1 дақиқа
16 декабрь куни Президент Владимир Путин Украинадаги операцияда иштирок этган ҳарбий бўлинмаларнинг қўшма қароргоҳида бўлди. Қайд этилишича, Путин қўмондонларнинг махсус ҳарбий операция бўйича таклифларини тинглаган. Бу ҳақда Кремлнинг Telegram каналида хабар берилди.
Давлат раҳбари штаб иши билан танишди, “махсус ҳарбий операция”нинг бориши тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди, шунингдек, конференция ва қўмондонлар билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Путин билан учрашувда Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов ва қўшинлар қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин иштирок этди.
Маълумот учун, Генерал Сергей Суровикин октябрь ойидан бери Россия қўшинларининг қўшма гуруҳини бошқариб келмоқда.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август