Путин Тўқаев рус тилини қўллаётгани учун раҳмат айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга Халқаро рус тили ташкилотини тузиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, бу МДҲ мамлакатлари халқларини янада яқинлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. Бу ҳақда у жорий йилнинг 9 ноябрь куни Қозоғистонга режалаштираётган ташрифи олдидан “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида сўз очган. 

“Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга рус тили бўйича халқаро ташкилотни яратиш ташаббуси учун миннатдорлик билдираман”, дейди Путин. 

Унинг сўзларига кўра, МДҲда Рус тили йили деб эълон қилинган жорий йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида шундай тузилмани яратиш бўйича якуний қарор қабул қилингани рамзий маънога эга. 

“Ишончим комилки, бу халқларимизни янада яқинлаштиришда кучли омил бўлиб хизмат қилади”, дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида рус тили Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида миллатлараро тил сифатида тан олинди. Бишкекда ўтган саммитда МДҲ давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги баёни имзоланган. Шунингдек, йиғилган барча давлат раҳбарлари “Халқаро рус тили ташкилотини таъсис этиш тўғрисида”ги шартномага ҳам эътирозсиз имзо чеккан.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ рус тили Қосим-Жомарт Тўқаев Халқаро рус тили ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made