Путин Тўқаев билан АҚШ ва Украина масаласини муҳокама қилди
Олам
−
08 Август 2790 2 дақиқа
Бугун, 8 август куни Россия раҳбари Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путин Тўқаев билан Россия ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик масалаларини муҳокама қилган. Шу билан бирга, Кремль раҳбари Тўқаевга АҚШ ва Украина инқирозини ҳал этиш масалалари бўйича олиб борилаётган мулоқот жараёни ҳақида, жумладан, яқинда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф билан бўлиб ўтган учрашувнинг асосий натижалари хусусида маълумот берган.
Тўқаев берилган маълумот учун миннатдорлик билдириб, можарони тинч йўл билан ҳал этиш йўлларини излашга қаратилган қадамларни олқишлаган.
Томонлар кун тартибидаги долзарб, хусусан, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, саноат ва энергетика соҳаларидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, йил охиригача ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик ишлари ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 август куни Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳамда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан ҳам телефон орқали суҳбат ўтказганди. Путин деярли барча суҳбатларида 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълумот берган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь