Путин туғилган куни қандай ўтганини гапириб берди
Олам
−
14 Октябрь 2023
13017Россия Президенти Владимир Путин ўзининг бу йилги туғилган кунида (7 октябрь) Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев билан расмий тадбирлардан сўнг “бирга ўтиришганини” айтди.
Айнан шу куни давлат раҳбарлари биргаликда Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказишга старт беришди. Шундан сўнг, улар Путиннинг Москва яқинидаги (Ново-Огарево) қароргоҳида ўтказилган тантанали маросимда иштирок этган. Россия Президентининг сўзларига кўра, маросим унинг туғилган кунига тўғри келмаган – шунчаки “шундай бўлиб қолган”.
“Улар [Тўқаев ва Мирзиёев] 7-санада тушликка қолишди. Биз учовимиз ўтирдик”, дейди Путин ўзининг туғилган кунини қандай нишонлагани ҳақида гапирар экан.
Аввалроқ, Путин 71 ёшини кимлар билан нишонлаши ҳақида гапириб берган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ транзит қилишни бошлади.
“Бу кичик ҳажм, аммо бу Қозоғистон иқтисодиёти учун ҳам, Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам жуда муҳим. Кейин буни кўпайтиришимиз мумкин”, деди Путин транзит ҳақида фикр билдирар экан.
LiveБарчаси