Путин таклифи билан Назарбоев яна бир халқаро кенгашнинг “оқсоқоли” бўлди
Олам
−
29 Май 2019
3136Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ЕОИК) фахрий раиси унвони берилишини таклиф қилди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
“Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев шарофати билан Евроосиё интеграцияси амалга ошди ва кейинроқ, қитъанинг иқтисодий ҳамда геосиёсий тузилишини ўзгартирди. РФ Президенти Владимир Путин ЕОИК ташкил топишида қўшган ҳиссасини ҳисобга олиб Нурсултон Назарбоевга Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг фахрий раиси унвонини беришни таклиф қилди”, деган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши очилишидаги нутқида.
Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши қарори билан Қозоғистоннинг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга Олий кенгашнинг фахрий раиси унвони берилди.
Аввалроқ, Нурсултон Назарбоевга Туркий кенгашнинг бир умрлик фахрий раиси унвони берилгани ҳақида хабар қилган эдик.
LiveБарчаси