Путин СССРни тиклаш ғоясига муносабат билдирди

Олам 32470
image
-

Россия Президенти Владимир Путин Совет Иттифоқини қайта тиклашни мантиқсиз деб ҳисоблайди. Путиннинг фикрича Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам барча мақсадларига эриша олади. У бу ҳақда анъанавий ўтказиладиган “Президент билан тўғридан-тўғри алоқа” лойиҳасида маълум қилган.   

“Қачонлардир бизнинг умумий ватанимиз — Совет Иттифоқи қулади. СССРнинг ядроси бўлган Россия ўз иқтисодий потенциалининг ярмини, деярли шунча аҳолисини ва анчагина ҳудудларини йўқотди. СССРни тиклаш мантиқсиз”, деган Президент. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч нарсага қарамай, дунёдаги энг йирик мамлакат, у жуда катта миқдордаги ресурсларга эга ва унинг асосий “олтин захираси” — бу кўп миллатли рус халқидир.

Унинг таъкидлашича, агарда СССР тикланса, мамлакат ҳал этилиши мумкин бўлмаган ижтимоий муаммоларга дуч келиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, 15 республикани ўз ичига олган Совет Иттифоқи 1991 йил 25 декабрда, Михаил Горбачёв ўз президентлигини тугатганини эълон қилганида қулаган. Бундан олдин эса СССР тарихининг охири ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тузилиши ҳақида сўз юритилган Беловежский деб номланган битим имзоланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2024
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×