Путин Си Цзиньпин билан мулоқот қилди 

Олам 3918
image

Бугун, 15 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди. 

Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашув тафсилотларини маълум қилди. 

Қайд этилишича, бир ярим соат давом этган видеоалоқада Си Цзиньпин Путинга Москва ва Пекин ўртасидаги дўстона муносабатларни йўқотишга уринишларга қаршилик кўрсатгани учун миннатдорлик билдирган. Томонлар февраль ойида шахсий учрашув ўтказиш ва Хитойда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида биргаликда иштирок этишдан умидвор эканликларини маълум қилган.

Си Цзиньпин мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар “иттифоқчилик даражасида бўлмаса-да”, лекин “куч ва самарадорлик жиҳатидан” жуда ҳам мустаҳкам эканини урғулаган.

Шунингдек, Президентлар Путин 2022 йил февраль ойида Хитойга боришини ва мамлакат етакчиси билан шахсан гаплашиши ҳақида келишиб олган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×