Дунё кутган суҳбат. Путин Трамп билан гаплашишни бошлади

Олам

image

Бугун, 18 март куни Россия Президенти Владимир Путин америкалик мавқедоши Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотни бошлади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

Қайд этилишича, Трамп Москва вақти билан соат 17:00 (Ўзбекистон вақтида 19:00) дан бошлаб телефон орқали мулоқот қилмоқда. Америка томони етакчиларнинг суҳбати якунланганидан сўнг тез орада унинг натижаларини эълон қилишга ваъда берган.

“Суҳбат муваффақиятли ўтмоқда ва ҳали ҳам давом этмоқда”, дея ёзган Оқ уй маъмурияти раҳбари ўринбосари Дэн Скавино Х ижтимоий тармоғида.

Бу икки етакчининг Дональд Трамп инаугурациясидан кейинги иккинчи суҳбати бўлди. Бунгача улар бир ойдан сал кўпроқ вақт олдин, 12 февраль куни мулоқот қилган. Бу узоқ вақтдан бери мамлакатлар ўртасидаги биринчи алоқа эди. Улар дипломатик ҳамкорликдан тортиб санкциялар босимигача бўлган кўплаб мавзуларни муҳокама қилди. Ушбу суҳбатда Украинадаги можарони тўхтатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Путин билан самарали музокаралар олиб бордик – Трамп north_east

Путин билан самарали музокаралар олиб бордик – Трамп

Аввалроқ, АҚШ етакчисининг махсус вакили Стивен Уиткофф Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбати яқин кунларда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганди. Кейинчалик Трампнинг ўзи ҳам 18 март куни Россия Президенти билан суҳбатлашишни режалаштираётганини ва суҳбат давомида Украина можароси доирасидаги ҳудудий ва инфратузилмавий масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқчи эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп Украина Оқ уй мулоқот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг