Путин Шимолий Кореяга борди (видео)
Олам
−
19 Июнь
11931Россия Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Корея Халқ Демократик Республикасига борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Россия раҳбарини пойтахт Пхеньян шаҳри аэропортида КХДР Раиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи кутиб олган.
Маълумот учун, ушбу ташриф Шимолий Корея етакчиси таклифига биноан амалга оширилмоқда. Путин бу мамлакатга аввал бир марта ташриф буюрган – бу унинг президентлиги биринчи муддатининг бошида, 2000 йилнинг 19-20 июль кунлари бўлган. Ўшанда у КХДРнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир билан учрашган. Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин охирги марта 2023 йилнинг 12-17 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Россияга ташриф буюрган, у Путин билан “Восточный” космодромида учрашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин тез орада Шимолий Корея ва Вьетнамга бориши айтилганди. Шундан сўнг расмий Пхеньян Путин келиши учун ҳамма нарса тайёрлигини маълум қилганди.