Путин Россияси санкцияларга қарши қандай йўл тутмоқчи?
Олам
−
15 Март 2023
9450Россия барча санкцияларга иқтисодий эркинликларни кенгайтириш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш орқали жавоб беради. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Бош прокуратура ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтди.
“Сўнгги йилларда мамлакатимизга нисбатан ҳақиқий санкция тажовузкорлиги бошланди, буни барчангиз яхши биласиз. Аммо Россия иқтисодиёти, маҳаллий бизнес ва тадбиркорлар барча чақириқларга муносиб жавоб бермоқда. Биз душманимизнинг барча ҳаракатларига бир нарса – иқтисодий эркинликларни кенгайтириш билан жавоб беришимиз керак”, дейди Путин.
Президент буларнинг барчаси қонун доирасида бўлиши кераклигини, бу борада прокурорларнинг хизмати юқори бўлишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, ЕИ Россияга қарши 10-санкция пакетини қабул қилган эди. Шунингдек, Канада ҳукумати Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини жорий қилди.
Бундан ташқари, Япония Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакети доирасида 48 та жисмоний шахс, 73 та ташкилот ва Росбанкка алоҳида чекловлар киритди, яъни уларнинг Украинага қарши ҳаракатлари аниқланса, активлари музлатилади.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси