Путин Россияга боришни хоҳламаган Алиевни туғилган куни билан табриклади
Олам
−
24 Декабрь 2940 1 дақиқа
Бугун, 24 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади. Тегишли телеграмма Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинди.
“Ҳурматли Илҳом Ҳайдарович, сизни туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этаман”, дейилади табрикномада.
Россия етакчисининг таъкидлашича, Алиев раҳбарлигида Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда умумий эътироф этилган ютуқларга эришди ва бугун мамлакат халқаро майдонда ўз позицияларини мустаҳкамлаб келмоқда.
Путин, шунингдек, Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар дўстлик, қўшничилик ва ўзаро ҳурмат анъаналари асосида шаклланганини қайд этган. У бу алоқалар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланишини таъминлашга ишонч билдирган.
Табрик охирида Россия Президенти мавқедошига соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилаган.
Маълумот учун, Илҳом Алиев – Озарбайжон Республикасининг тўртинчи Президенти, учинчи президент Ҳайдар Алиевнинг ўғли. У беш марта давлат раҳбари сайловларида ғолиб чиққан. Бугун, 24 декабрда у 64 ёшга тўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги норасмий саммитида қатнашишдан бош тортгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси