Путин Россияда сафарбарлик қачон тугашини айтди
Олам
−
14 Октябрь 2022
17263Россияда “Сафарбарлик тадбирлари” икки ҳафта ичида якунланади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
Путиннинг сўзларига кўра, ҳозирда 222 минг киши сафарбар қилинган, улардан 33 минг нафари бўлинмаларда, 16 минг нафари жанговар топшириқларни бажармоқда.
Путин шунингдек, “яқин келажакда” сафарбарлик кўламини кенгайтиришга ҳожат йўқлигини таъкидлади.
Президент сафарбарлик эълон қилинганини Украина қўшинлари билан тўқнашув чизиғи 1,1 минг километрни ташкил этиши ва “уни фақат шартнома бўйича ҳарбий хизматга олинган аскарлар кўмагида ҳимоя қилишнинг иложи йўқлиги” билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий ихтисослиги бўйича резервга чақирилади. Октябрь ойининг бошидаги ҳолатга кўра сафарбарлик доирасида 200 мингдан ортиқ киши армияга чақирилган.
Мустақил кузатувчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 5 октябрга қадар камида 213 минг киши сафарбар қилинган. Шу билан бирга, бу маълумотлар фақат Россиянинг 53 минтақаси учун олинган ва аслида бундан кўпроқ бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь