Путин Польша орқали Европага газ етказиб бермоқчи

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин газни Польша орқали Европа давлатларига етказиб беришни таклиф қилди. Бу ҳақда у кеча, 26 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши саммити якунлари бўйича ўтказган матбуот анжуманида сўз очди.  

Путинга кўра, янги йилга бир неча кун қолганида Украина орқали газ транзити бўйича шартнома тузиб бўлмайди. Москва исталган контрагент билан тузилган шартнома асосида транзитни давом эттиришга тайёр, бироқ Киев бунинг иложи йўқлигини билдирган. Қолаверса, Путин Польша орқали етказиб беришга тайёрлигини эълон қилган.

“Шартнома йўқ, уни уч-тўрт кунда тузиб бўлмайди. У бўлмайди”, деган Путин.

Президентнинг таъкидлашича, Россия Европага газ етказиб беришдан ҳеч қачон бош тортмаган ва ҳар доим иқтисодий масалаларни сиёсатсизлаштириш тарафдори бўлган.

“Польша ўз ҳудудидан ўтувчи маршрутни ёпиб қўйди – у ерда фаол йўналиш бор, унга ҳеч ким зарар етказгани йўқ, портлашлар йўқ, у ишлайди, тугмани босиш кифоя. Унда ҳаммаси Польша ҳудуди орқали ўтади. У Ямал-Европа деб аталади ва тўғридан-тўғри Польша ҳудудидан ўтади. Марҳамат, эртага ишга туширинг — биз етказиб берамиз”, деган Россия етакчиси.

Маълумот учун, Украина ҳудуди орқали транзит ташиш шартномаси йил охирида тугайди. Украина уни узайтиришни истамаслигини билдирган. Шундан сўнг Словакия Бош вазири Роберт Фицо Москвага бориб, Кремлда Путин билан учрашди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Словакия Россия гази учун бадални суверенитети билан тўлашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охирида жорий этилган эмбарго режимига қарамай Европа мамлакатларига ҳали ҳам давом этаётган Россия нефти оқимлари 19 декабрь куни тўхтатилганди. “Транснефть” олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда Россия конларидан Венгрия, Словакия ва Чехиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига уланишни таъминловчи “Дружба” қувури орқали нефть узатишни тўхтатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг