Путин нега коронавирусга қарши эмланмаяпти?

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин коронавирусга қарши вакцина синовида кўнгилли сифатида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

У шунингдек, мамлакатда аҳолини оммавий равишда вакциналаш ҳали бошланмаганини қўшимча қилган.

“Бизда кенг кўламли вакциналаш бошланганича йўқ ва давлат раҳбари, албатта, кўнгилли сифатида унда қатнаша олмайди. У давлат раҳбари сифатида вакцинацияда иштирок эта олмайди – бу мумкин эмас”, деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳозиргача иккита вакцина расман рўйхатда ўтказилган. “Спутник V” вакцинаси 11 августда, “ЭпиВакКорона” препарати эса 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг