Путин Москва ва Ленинград ҳарбий округларини тиклади
Олам
−
26 Февраль
9870Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари Жанубий ҳарбий округ таркибига кирди. Россия Президенти Владимир Путин Москва ва Ленинград ҳарбий округларини қайта ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Москва ва Ленинград ҳарбий округлари НАТОнинг кенгайишига жавобан тузилган. Ленинград округи таркибига Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск, Вологда, Калининград, Ленинград, Мурманск, Новгород ва Псков вилоятлари, Санкт-Петербург шаҳри, шунингдек, Ненец автоном округи кирди.
Москва вилоятига Бельгород, Брянск, Владимир, Воронеж, Иваново, Калуга, Кострома, Курск, Липецк, Москва, Нижний Новгород, Орёл, Рязан, Смоленск, Тамбов, Твер, Тула ва Ярославл вилоятлари, шунингдек, Москва шаҳри киради.
Қайд этиш жоизки, янги ҳарбий округларни ташкил этиш тўғрисида аввалроқ баёнот берилган эди. Путин 2023 йил декабрида Финляндиянинг НАТОга қўшилиши муносабати билан Россия Ленинград ҳарбий округини тузишга мажбур бўлганини маълум қилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь