Путин Мирзиёевга Александр Невский орденини топширди

Олам 7347
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 сентябрь куни Самарқандда Россиф Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди ва музокаралар ўтказди. 

Мирзиёев Путинни Самарқанддаги Конгресс маркази остонасида қарши олган. Улар тик туриб қисқача суҳбатлашган, шундан сўнг улар Конгресс марказига кириб, норасмий суҳбатни шу ерда давом эттиришди. Расмий учрашув бошланишидан олдин Президентлар протокол суратга тушган. 

Кутилганидек, етакчилар савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда Москва ва Тошкент муносабатларининг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилган. Натижада Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланган. 

Учрашувда Путин ўз ҳамкасбига икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун мукофотланган "Александр Невский" орденини топширди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан 2022 йилнинг 23 июль куни мукофотлаган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 197
Рейтинг: 3
t
×