Путин Мирзиёев ва бошқаларни Наврўз билан табрикламади

Бу қизиқ

image

Дунёнинг кўплаб йирик мамлакатлари Президентлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати табрик мактубларини йўлламоқда. Бироқ жорий йилда табриклаётган давлат раҳбарлари орасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин йўқ. 

Гап шундаки, Владимир Путин 2022 йилнинг 21 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз билан самимий табриклаб, фаровонлик ва равнақ тилаган эди. Жорий йилда эса Путин бу анъанани давом эттирмади.

Путин нафақат Мирзиёевни, балки ҳеч бир мамлакат раҳбарини Наврўз билан табрикламади. 

Шавкат Мирзиёевга эса АҚШ Президент Жозеф Байден, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Грузия Президенти Саломе Зурабишвили, Ироқ Республикаси Президенти Абдуллатиф Рашид, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусрав Нозирий, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодадан табрик мактублари келган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Наврўз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг