Путин Михаил Мишустинни ишга қайтарди

Олам 3062
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни мамлакат Бош вазирлигига қайтарди. Тегишли фармон Кремль сайтида эълон қилинди.

Шу тариқа Путиннинг Андрей Белоусовни Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармони ўз кучини йўқотди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин жорий йилнинг 30 апрель куни Мишустин коронавирус инфекциясини юқтириб олгани сабабли, ундан вақтинча Бош вазир ваколатини олганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3.1
t
×