Путин Mедведевга янги лавозими учун қанча тўлаши маълум бўлди
Олам
−
31 Январь 2020
14077Дмитрий Mедведевнинг Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари сифатида иш ҳақи ойига 618,7 минг рублни ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг тегишли фармонида келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, 2019 йил охирида Mедведевнинг Бош вазир лавозимидаги ойлик маоши ҳозиргиси билан бир хил эди (618,7 минг рубль).
2019 йил октябрь ойида Путин ўзи, Mедведев ва идора раҳбарлари учун иш ҳақини 4,3 фоизга оширган. Хабарга кўра, Бош вазирнинг декларациясида кўрсатилган йиллик даромади асосида иш ҳақи 825 минг рублни ташкил қилади ва индексациядан кейин у 35 минг рублга ошади.
Шу билан бирга, ҳужжатга мувофиқ мансабдор шахслар декларацияларида аниқ даромадини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Россияда Ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиққанди. Шундан сўнг, Владимир Путин Mедведевга Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари лавозимини таклиф қилганди, Лавозим жорий қилингач, собиқ Бош вазир уни эгаллади.
16 январь куни Президент Владимир Путин томонидан Федерал солиқ хизматининг амалдаги раҳбари, тадбиркор Михаил Мишустин РФ Бош вазири этиб тайинланди.
LiveБарчаси