Мишустин Россиянинг янги Бош вазири бўлди
Олам
−
16 Январь 2020 11453 1 дақиқа
Бугун, 16 янвань куни Россия Федерацияси Давлат думаси Президент Владимир Путин томонидан Ҳукумат раислигига тақдим этилган номзодни кўриб чиқди. Сўнгги хулосаларга кўра, Федерал солиқ хизматининг амалдаги раҳбари, тадбиркор Михаил Мишустин РФ Бош вазири бўлди.
Овоз бериш жараёнларида жами 424 нафар депутат иштирок этиб, улардан 383 киши, ёки депутларнинг 85,1 фоизи Мишустин номзодини қўллаб-қувватлаган. Депутатлар орасида уни рад этганлар йўқ. Бетарафлар 41 киши, ёки 9,1 фоиз.
Маълумот ўрнида, мамлакатнинг 8 йиллик Ҳукумати раиси Владимир Медведев кеча, 15 январь куни истеъфога чиққан эди.
Янги Бош вазирнинг таржимаи холи билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь