Мишустин Россиянинг янги Бош вазири бўлди
Олам
−
16 Январь 2020
6464Бугун, 16 янвань куни Россия Федерацияси Давлат думаси Президент Владимир Путин томонидан Ҳукумат раислигига тақдим этилган номзодни кўриб чиқди. Сўнгги хулосаларга кўра, Федерал солиқ хизматининг амалдаги раҳбари, тадбиркор Михаил Мишустин РФ Бош вазири бўлди.
Овоз бериш жараёнларида жами 424 нафар депутат иштирок этиб, улардан 383 киши, ёки депутларнинг 85,1 фоизи Мишустин номзодини қўллаб-қувватлаган. Депутатлар орасида уни рад этганлар йўқ. Бетарафлар 41 киши, ёки 9,1 фоиз.
Маълумот ўрнида, мамлакатнинг 8 йиллик Ҳукумати раиси Владимир Медведев кеча, 15 январь куни истеъфога чиққан эди.
Янги Бош вазирнинг таржимаи холи билан бу ерда танишишингиз мумкин.