Путин Медведевга мигрантлар бўйича янги вазифа юклади
Олам
−
11 Февраль 2022
16213Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг давлат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясини тузиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинган.
Янги тузилмани Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари бошқаради, ҳозирда бу лавозимни Дмитрий Медведев эгаллаб турибди.
Таъкидланишича, комиссия миграция соҳасида давлатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миграция жараёнларини тартибга солиш бўйича вазифаларни бажариш мақсадида ташкил этилган.
“Шунингдек, тузилма миграция сиёсати масалалари бўйича турли ҳокимият ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради”, дейилади фармон матнида.
Аввалроқ, Россияда қурилиш соҳасида 1,5 миллиондан 2 миллионгача хорижий меҳнат муҳожири етишмаслиги ҳақида хабар бергандик.