Путин Махачқалъа воқеалари иштирокчилари илҳомни Ғарбдан олганини айтди
Олам
−
31 Октябрь 2023
6398Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар ижтимоий тармоқлар орқали, жумладан, Украина ҳудудидан ҳам Ғарб разведка хизматлари қўлидан келиб чиққан. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 30 октябрь куни Доғистондаги вазиятга бағишланган йиғилишда маълум қилди.
“Кеча тунда Махачқалъадаги воқеалар, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали, айниқса Украина ҳудудидан, Ғарб разведка хизматлари агентлари томонидан илҳомлантирилган”, дейди у.
Шу муносабат билан Президент “Татлар ва уларнинг оилаларига ҳужум қилишга уриниб, Фаластинга ёрдам бериш мумкинми?” деган саволни ўртага ташлаган.
“Айтганча, татлар Доғистондаги титулли халқдир”, дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Фаластинга фақат фожиа ортида турганларга қарши курашда ёрдам бериш мумкин. Президент Россия “махсус операция” доирасида уларга қарши курашаётганини қўшимча қилди.
“Бу уларнинг ўзлари учун ҳам, ҳақиқий, чинакам эркинликка интилаётганлар учун ҳам”, дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь Махачқалъа аэропортида Тель-Авивдан мунтазам рейс келиши муносабати билан Яқин Шарқдаги кескинлик авж олган пайтда оммавий тартибсизликлар юз берди. Бир неча юз киши аэродром ва аэропорт биносига кириб, кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мажбуран чиқариб юборилган. Охирги маълумотларга кўра, 20 дан ортиқ киши, жумладан, полициячилар яраланган, 83 киши қўлга олинган. Доғистон ҳукумати ва диний етакчилари воқеани қоралаб, уни провокация билан боғлади.
LiveБарчаси