Путин Лавровнинг Гитлер ҳақидаги сўзлари учун кечирим сўради

Олам

image

Бугун, 5 май куни Россия Президенти Владимир Путин Исроил Бош вазири Нафтали Баннет билан телефон орқали суҳбат қилди. Суҳбат давомида Путин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг яҳудийлар ҳақидаги сўзлари учун узр сўради. Бу ҳақда Исроил Ҳукумати идораси сайтида жойлаштирилган суҳбатдан кейинги хабарда келтирилган.

“Улар [Путин ва Беннет] Россия Ташқи ишлар вазири Лавровнинг сўзларини ҳам муҳокама қилди. Нафтали Баннет Лавровнинг сўзлари учун Президент Путиннинг узрини қабул қилди ва Президентнинг яҳудий халқи ҳамда Холокост хотирасига муносабатини ойдинлаштиргани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Президенти Владимир Зеленский яҳудий бўлса, уни қандай қилиб “миллатчилик қилиш”да айблаш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан Адольф Гитлерда ҳам “яҳудий қони бор эди”, дея жавоб берганди. 

Исроил Ташқи ишлар вазири Россия ҳукуматидан вазирнинг бу сўзлари учун Исроил ва яҳудий халқидан кечирим сўрашни талаб қилди. Россия ТИВ Лапиднинг баёнотларини “тарихга қарши” деб атаган. Улар тарихда яҳудийлар ва нацистлар ўртасидаги ҳамкорлик мисоллари бўлганини эслаган. 

Россия ТИВ Владимир Зеленский 2020 йилда имзолаган “Украинада антисемитизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун мавжудлигига қарамай, унинг қоидаларига амал қилинмайди, деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, расмий Москва Исроил “неонацистлар режими” шаклланган ва “антисемитизм гуллаб-яшнаган” Киевни қўллаб-қувватлашда айблаган. 

Франция ҳам Лавровнинг Гитлер ҳақидаги баёнотини беэътибор қолдирмади ва Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида тарқатаётган дезинформацияга қарши курашни давом эттиришини қайд этди.

Исроил Президенти Ицхаак Герцог ҳам Россия Ташқи ишлар вазирининг узр сўрашини талаб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг